Таниқли имом Обид Назаровнинг қайиноғаси 10 йиллик қамоқ жазосини ўтаб чиқди
Конституцион тизимига тажовузда айбланиб, 2009 йилда 10 йилга қамалган масжид мутаваллиси, наманганлик 64 яшар Абдурауф Насриддинов 10 июнь куни қамоқдан чиқди. У Ўзбекистонда “Ваҳҳобийлик” радикал диний оқими етакчиси сифатида айбланган таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг қайиноғасидир.