Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2019, Тошкент вақти: 19:44

Беларус қурувчилари тошкентликларга қуриб берган уй деворидаги мозаика ўчириб ташланди


Асарнинг ўчирилишидан олдинги холати

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 24-кварталдаги тўрт қаватли уйнинг ëн деворидаги мозаика ўтган ҳафта туман ҳокимлиги ишчилари тарафидан ўчириб ташланди.

Туман ҳокимлиги вакилининг Озодлик мухбирига айтишича ¸ девордаги санъат асари «Обод маҳалла» дастури доирасида ўчирилган.

Чилонзор тумани 24 -кварталдаги 3- уй 1966 йил Тошкентда юз берган зилзила ортидан Беларус қурувчилари томонидан шаҳарга тортиқ қилинган эди.

Беларус қурувчилари тошкентликларга қуриб берган уй деворидаги мозаика ўчириб ташланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:08 0:00
Бевосита линк

Уй деворида «Беларус халқидан тошкентликлар бахтли бўлиши учун совға » деган ëзув сақланиб қолган. Шу уйда 50 йилдан бери яшаëтган аëл девордаги расм ўчирилишини қоралади.

- Бу вандализмдан бошқа нарса эмас. Қолаверса бизга уй совға қилган беларус қурувчилари билан боғлиқ хотира устига чизиқ тортилишидир,-деди суҳбатдош аёл.

Озодлик суҳбатлашган ва айни уйда истиқомат қилган аëл зилзиладан кейин туғилган авлод вакили.

Унинг айтишича¸ уй деворидаги “кулиб турган қиз расми ўчирилиши салбий холат”

Айни пайтда Озодлик мухбири суҳбатлашган баъзи маҳаллий аҳоли вакиллари бу мозаика асарининг ўчирилишига бефарқлигини намоëн қилишди.

Турмуш ташвишлари билан банд бу уйнинг баъзи яшовчилари 1966 йил шаҳарга совға сифатида қурилган уй деворидаги эсдалик суратнинг ўчирилганидан ҳабарсизлигини айтишди.

Рассом Алекс Пушкин
Рассом Алекс Пушкин

Таниқли беларус рассоми 54 яшар Алекс Пушкин Озодлик билан 7 март кунги суҳбатда Тошкентдаги мозаика асари вайрон қилинганидан ҳавотир билдирди:

- Тошкентдаги ўчириб ташланган мозаикани тарихий ва маданий обида сифатида маданият вазирлигида расмийлаштириб қўйиш керак эди. Менимча бундай қонун Ўзбекистонда бор. Тошкентдаги даҳшатли зилзиладан 40 йил ўтиб бу мозаика тарихий, маданий қиймат касб этди. Тошкендаги бошқа бир уй деворидан Беларус ёзувчиси Якуб Колос номи олиб ташланган эди. Буни қайтарилгани мўъжиза бўлди. Раҳмат. Шу ўринда бошқа мулохаза ҳам бор. Деворий расмларни фақат Тошкент мулозимлари ўчираётгани йўқ. Беларусда ҳам мулозимлар рассом Зоя Литвиновани деворий асарларини ўчириб ташлашган. Вандал мулозимлар бизнинг умумий фалокатимиздир. Ўзбек мулозимлари вандализм борасида Беларус мулозимларидан қолишмас экан.

Мен Тошкентдаги мозаика асари ўчирилганидан афсусдаман¸ деди рассом.

Тошкентдаги 1966 йилдан кейин тикланган уйлар деворига ишланган мозаика паннолари Францияда туғилиб, СССРда ижод қилган таниқли ака-ука рассомлар Петр ва Николай Жарскийлар тарафидан яратилган. Тошкентда Жарскийлар безаган юзлаб бинолар ҳануз бор.

Юнусободдаги қайта тиклангаан мозаика асари
Юнусободдаги қайта тиклангаан мозаика асари

Ўнлаб мозаик лавҳалар эса совет тимсоли бор дея ўчириб ташланган. 2018 йилнинг июн ойида Юнусобод туманидаги уй деворидаги мозаика панноси ўчириб ташланган эди.

Озодликда эълон қилинган мақоладан кейин ўчирилган мозаика санъатшунос - академик Марина Бородина назоратида қайта тикланган эди.

Мозаика устига бўëқ суртган Юнусобод туман коммунал таъмирлаш-тиклаш авария хизмати ва Юнусобод туман ҳокими устидан хизмат суриштируви бошланган.

Маданият вазири Бахтиëр Сайфуллаев 2018 йили Озодликка Тошкентдаги мозаика бузилишларини ” вандализм” дея атаган эди.

2019 йили Чилонзордаги мозаикани ўчиришга буйруқ берган мулозимлар жазоланадими? Мозаика устидаги бўëқ қатлами олиб ташланиб қайта тикланадими? Бу саволларга бугун жавоб йўқ.

XS
SM
MD
LG