Линклар

Шошилинч хабар
29 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:39

Пахта теримида мажбурий меҳнатга жалб этиш давом этмоқда


Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманида ўқитувчиларни пахта теришга мажбур қилган раҳбарлар жазоланди.

Пахта теримида мажбурий меҳнатга жалб этиш давом этмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:33 0:00

Кегейли туман прокуратураси туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари К.Бекимбетов ва халқ таълими туман бўлими мудираси А.Алланиязовани маъмурий жавобгарликка тортди.

Уларнинг ҳар бири Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми билан энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида, яъни 552 минг 900 сўм жарима тўлайдиган бўлди.

Кегейли туман расмийлари ўқитувчиларни мажбуран пахта теримига жалб қилгани Kun.uz нашрига 6 октябрь куни келган шикоят ортидан аниқланган.

Нашр бу шикоят юзасидан Ўзбекистон бош прокуратурасига мурожаат қилган. Прокуратура эса текширув ишларини ўтказган.

Шикоятда Кегейли туман халқ таълими мудираси бир неча мактаб ўқитувчиларини пахта теришга мажбур қилаётгани айтилганди.

Жорий йилда президент Шавкат Мирзиёев бир неча маротаба мажлисларда пахта теримида мажбурий меҳнат қўлланилмаслиги тўғрисида гапирган ва “Далада пахта ёниб кетса ҳам мажбурий меҳнатни қўлламаймиз”, деб айтган эди.

Шунга қарамай, Ўзбекистонда бюджет ходимларини пахта теримга мажбурлаш жой-жойларда учраб турибди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ишонч тармоқларига 10 сентябрдан 27 сентябргача пахта теримига мажбурий жалб қилиш ҳолати юзасидан жами 410 та мурожаат келиб тушгани аввалроқ хабар қилинган.

Улардан 228 таси Давлат меҳнат инспекцияси инспекторлари томонидан кўриб чиқилди, 26 тасида қонунбузарлик ҳолати тасдиқланди. 202 та мурожаатда пахта теримига мажбурий жалб қилиш ҳолати тасдиқланмади, деб хабар қилди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ўз расмий сайтида.

Бундан ташқари жой-жойларда пахта теримида мажбурий меҳнатга жалб этиш юзасидан Озодликка ҳам шикоятлар келиб тушмоқда. Масалан, энг сўнгги шикоят Озодликка 10 октябрь куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Патрул пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси ходимларидан келган.

Шикоятда айтилишича, хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини кўриқлашни таъминлаш бўйича алоҳида милиция батальони ходимлари айни кунларда мажбуран пахта термоқда.

XS
SM
MD
LG