Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2018, Тошкент вақти: 07:32

Қозоғистонда 9 йил олдин йўқолган ўзбек муҳожири Озодлик мухлислари ёрдамида топилди (ФОТО)


Назмиддин Саипов йўқолишидан олдин ва кейин

2009 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида дараксиз йўқолган 28 яшар Назмиддин Саипов Қозоғистоннинг Тароз шаҳрида топилди. Йўқолган муҳожирнинг укаси Фазлиддин акаси қидирилаётгани тўғрисида Озодликда чиққан мақоладан кейин қидиришга қўшилган юзлаб кўнгиллиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Бу хушхабарни Озодликка унинг укаси Фазлиддин етказиб, акаси топилгани тафсилотларини хурсандчилиги билан сўзлаб берди:

- Табрикласангиз бўлади – акам топилди! Мақола чоп этганингиз учун раҳмат. Шу мақола орқали кўпчилик Ўзбекистондан, Москвадан, Екатеринбургдан, Новосибирск ва Қозоғистондан одамлар “Қандай ёрдам керак?” даган хабарлар келди. Уларга раҳмат – халқ эътиборига тушиб битта одам топилди! Тўғрисини айтаман, 2009 йилда йўқолган акам соғлом эмас – бошини орқасида катта чандиғи бор, тикилган. Дадамни, амакимни таниди, лекин гапираётган гаплари болаларча бўлиб қолган. Олдинги давр эсида – яқиндагини эслолмаяпти. Уни Жамбулнинг Тараз шаҳридан мардикор бозордан топишди. Полиция ушлабди, кеийн қўқонлик боллар дадамга телефон қилиб, “Топилди ўғлингиз, олиб кетинг!”, деб айтворди, деди Фазлиддин.

Назмиддин отаси билан Олма-Отада
Назмиддин отаси билан Олма-Отада

Суҳбатдош 27 сентябр куни Назмидиннинг топилгани хабарини олган отаси ва амакиси Қозоғистонга зудлик билан етиб борган ва уни полиция бўлимида эканини аниқлашган.

“Назмиддин қандай қилиб бундай вазиятга тушиб қолганини эслай олмаяпти”, дея давом этади Фазлиддин:

- Қаттиқ травма туфайли “Нимага йўқолиб қолдинг?” деган саволларга жавоб бера олмаяпти. Кўчага чиқса, катта машиналарни кўриб қўрқув билан қараб қолар экан. Ҳозирча қўрқув остида. Мен телефон орқали гаплашаяпман. “Танияпсанми, уканг?”, дейишса, “Кимсиз? Кимсиз? Танимадим”, деяпти.Бошидан сотрясение олган, қандайдир. Ўзбекистонга олиб бориб, насиб бўлса, даволатамиз, дейди Фазлиддин Саипов.

Яқинлари томонидан Олма-Ота шаҳрига олиб келинган Назмиддин Саипов, укаси сўзларига кўра, ҳозирда Қозоғистондан чиқишга рухсатнома кутмоқда.

Назмиддин Саипов 9 йил ўтиб топилди
Назмиддин Саипов 9 йил ўтиб топилди

Ҳозирда ўзи Владивостокда ишлаётганини гапирган муҳожир Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги консуллигига акасини тезроқ олиб чиқишда кўмак беришни сўраб, мурожаат қилди:

- Жума куни ариза берилган. Аммо билмадим нима сабабдан қандайдир ҳужжат кечиктирилаяпти экан. Қидирувдаги одам бўлса акам – уни ушлаб текширишдан нима ҳожат, билмадим. Консулликда озгина суст ишлаш бор. Ҳозир онам уйда жудаям кутяпти! Ҳар куни телефон қилиб турибман. “Болам яхшиман – хавотир олма. Энг муҳими- аканг тирик экан, насиб бўлса келади”, деб ўтирибди. Хурсандлар! Шу сабабли Интернет орқали ёрдам берган ўзбек халқига миннатдорчилигимни билдирмоқчиман! Бефарқ бўлмаган, меҳри бор инсонлар орқали акам топилди. Айримлар комментларда “Аканг бич бўлган. Нима қиласан қидириб? Ўлиб кетгандир”, деган гаплар ҳам бўлди. Айтмоқчиман шуларга – кўнгилларингизга фақат яхши ният қилинглар, топилар экан. Бу дунёда яхши инсонлар кўп экан. Раҳмат! – деди самарқандлик Фазлиддин Саипов.

Ф.Саипов: Акам 9 йилдан кейин топилди!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:12 0:00
Бевосита линк

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июл охирларида Қозоғистонда бундан 9 йил олдин дом-дараксиз кетган самарқандлик 28 яшар Назмиддин Саиповни яқинлари уни топишга кўмаклашишни сўраб, Озодлик мухлисларига мурожаат қилганди.

2009 йилнинг ўрталарида Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга келаётган Назмиддин Саипов қозоқ чегарачилари томонидан ушлаб қолинган ва ўшандан бошлаб у билан алоқа узилган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG