Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2018, Тошкент вақти: 16:07

Глюкоза кексалар хотирасини яхшилай олади


Кекса ёшдаги шахслар ақлий соғлом қолишлари учун мураккаб ақлий меҳнат билан шуғулланиб туришлари муҳим эканлиги аниқланган.

Шу сабаб Британиядаги Уорик университети ходимлари глюкоза кекса ёшдаги шахсларга мураккаб вазиятларда кўпроқ ҳаракат қилишга ёрдам бера олиши ёки йўқлигини аниқлаш учун тадқиқот ўтказди.

53 нафар ўрта ёшдаги ва 58 нафар кекса иштирокчига глюкоза ёки сунъий ширинликли плацебо берилган. Бунинг ортидан уларга уч хил мураккабликдаги хотира синови берилган.

Иштирокчиларнинг масалаларни қанчалик берилиб ечгани, хотира бўйича олган баллари, кайфияти ҳамда ўз уринишларига бўлган қарашлари қайд этилган.

Сунъий ширинлик берилганларга солиштирганда таркибида глюкоза бўлган ичимлик ичганлар вазифани бажаришга қаттиқроқ урингани аниқланган.

Бу ҳолат ҳам ўрта, ҳам кекса ёшдаги қанташчилар орасида кузтилган.

Аммо глюкоза ўрта ёшдагиларнинг кайфиятига ёки хотирасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.

Лекин плацебо берилган иширокчиларга солиштирганда глюкозали ичимликни истеъмол қилган кекса қатнашчилар хотираси сезиларли даражада яхшиланган ҳамда уларнинг кайфияти яхшироқ бўлган.

Қолаверса, глюкоза берилган кекса қатнашчилар қаттиқроқ ҳаракат қилгани объектив йўллар билан қайд этилган бўлса-да, уларнинг ўзлари ошиқча қаттиқ ҳаракат қилишмаганини таъкидлашган.

Тадқиқот муаллифларининг хулоса қилишича,

- Кўтарилган қон шакари даражаси шаклидаги қисқа муддатли энергия заҳираси кексаларни бирор вазифани қурблари етганча бажаришга ундовчи муҳим омил бўлиши мумкин.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG