Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:25

Коста-Рика нефть 2021 йилгача нефть ёнилғисини бутунлай тақиқламоқчи


Коста-Риканинг янги президенти қазиб олинувчи нефть ёнилғиси турларини тақиқлаш ва мамлакатни дунёдаги углероддан бутунлай холи илк мамлакати бўлишини эълон қилди.

Собиқ журналист, 38 яшар Карлос Алварадо бу ҳақда чоршанба куни президентликка қасамëд маросимига тўпланган минглаб одам олдида шундай баёнот қилди:

- Углероддан воз кечиш авлодимиз олдида турган улкан вазифадир ва Коста-Рика биринчи бўлмаса ҳам, дунёдаги шу ишни биринчилар қаторида бажарган мамлакатлардан бўлади, − деди жаноб Алварадо.

Ўтган ойда жаноб Алварадо ушбу Лотин Америкаси мамлакати 2021 йилга бориб уловлар учун қазиб олинадиган ёнилғидан воз кечиш режасини амалга оширмоқчи эканини айтди. 2021 йили Коста-рика мустақиллигини қўлга киритганига 200 йил тўлади.

Айни пайтда Коста-Рикада 99 фоиз электр қуввати қайта тикланадиган энергия манбаларидан ишлаб чиқармоқда. Аммо транспортнинг углеродсиз ҳаракатланишини таъминлаш¸¸ гарчи мамлакат атроф муҳит борасида олган мажбуриятларига содиқ бўлса-да¸ бажарилиши анчайин мушкул муаммодир, демоқдаэкспертлар.

Калифорния-Беркли университетининг Коста-Рика энергетикаси бўйича тадқиқотчиси Хосе Даниэл Лара фикрича, бир неча йил ичида қазиб олинадиган ёнилғидан воз кечишнинг иложи бўлмасада¸ айни режа ўша мақсадга тезроқ эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларга йўл очиб беради.

Коста-Риканинг барқарор ривожланиши масалаларини ўрганувчи мутахассис ¸ қайта тикланувчи энергия манбалари ва электр транспорти билан шуғулланувчи Коста-Рика Лимпиа ташкилоти директори, иқтисодчи Моника Арая транспорт соҳасида қазиб олинувчи ёнилғи турларидан тез орада қутулишга интилаётган мамлакат бутун дунёга ажойиб намуна бўлиб хизмат қилишига шубҳаси йўқлигини айтади.

Коста-Риканинг тоза энергия манбаларига ўтиши айтарлик қаршиликка учрамайди, чунки мамлакатда нефть ёки газ саноати яхши ривожланмаган.

Бироқ автомобиль ва бошқа транспорт тизимларидан фойдаланишга талаб ортиб бормоқда. Шу сабабли зикр этилган мақсадга эришиш улкан муаммоларни келтириб чиқариши мумкин, деди жаноб Лара.

Айни пайтда¸ нефтдан олинадиган ëнилғидан фойдаланиш оқибатида бу оролда ҳам зарарли газларнинг ҳавога чиқарилаëтгани иқлимни ўзгартирмоқда. Мамлакат Миллий метереология институти билдиришича, Коста-Рикага ҳавога чиқарилаётган ис газларининг 64 фоизи энергиядан фойдаланишдан, учдан бир қисми эса транспорт воситалари ишлашидан ҳосил бўлмоқда.

Коста-Рикадаги университетлар етакчилари йиққан ва “Минтақа аҳволи тўғрисида”ги ҳисоботда келтирилган маълумотларда айтилишича, Мамлакат жамоат транспорти аҳолининг уловга бўлган эҳтиёжларини зўрға қоплаяпти.

Натижада шахсий транспорт воситаларига бўлган талаб кескин ортиб кетган. 2015 йилда автомобилсозлик саноати 25 фоиз ўсди ва Коста-Рикани Лотин Америкасидаги энг йирик автомобиль бозрига айлантирди, дейилади ҳисоботда.

XS
SM
MD
LG