Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:49

"Қора бозор"да доллар нархи банкдагидан ўзиб кетди

2017 йилнинг 5 сентябридан Ўзбекистонда конвертация очилди. Озодлик муштарийлари билан биргаликда 5 сентябрь куни Ўзбекистон валюта қора бозори ва пул-товар муносабатларининг эркин конвертацияга ўтиш вазиятини кузатамиз.

16:33 8.9.2017

"Яшасин Банк!"

Facebook тармоғининг Дима Қаюм исмли фойдаланувчиси конвертация очилганининг фойдаси ҳақида ёзди.

15:45 8.9.2017

Банкларда рубл, танга, сомониларни алмаштириб бўлмаяпти

Ўзбекистондаги банклар фақат АҚШ доллари, Евро, Британия фунт стерлинги, Швейцария франки ва Япония йенасини оляпти, лекин Россия рубли, Қозоғистон тангаси ёки Тожикистон сомонисини олмаяпти. Ўзбекистон банкларида Россия рубли эркин конвертация қилинадиган пул сифатида киритилмаган.

14:26 8.9.2017

Андижонлик тадбиркор: "Қора бозор"да ҳар куни облава

Андижоннинг "Эски шаҳар" бозорида савдо қилувчи тадбиркор Бунёдбек "қора бозор"да куч ишлатар тизимлари ходимларининг ҳар кунги рейдларига қарамай доллар банклардагига қараганда ошиб кетганини айтди.

Андижонлик тадбиркор Бунёдбек: "Қора бозор"да доллар банкдагидан ўзиб кетди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:41 0:00
Бевосита линк

13:43 8.9.2017

"Қора бозор"да доллар нархи банкдагидан ўзиб кетди

Ўзбекистон "қора бозори"да саррофлар 1 АҚШ доллари учун 8170 сўм таклиф этмоқда.-Доллар олиш 8150 сотиш 8170 сўм бўляпти, - деди Тошкентнинг Чорсу бозоридаги саррофлардан бири. Бу Ўзбекистон банклари таклиф этаётган нархдан баланд. Ўзбекистон расмий банки 1 АҚШ доллари учун 8100 сўм нарх белгилаган. -Банкларда доллар сотмаяпти, шунинг учун одамлар хавфли бўлса ҳам "қора бозор"га келяпти. Бу ерда ҳар куни облава, лекин "қора бозор" ишлаяпти, - дейди ўзбекистонлик сарроф.

Uzbekistan - uzbek national currency sum and US dollar
Uzbekistan - uzbek national currency sum and US dollar

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG