Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:12

АҚШда олимлар илк марта инсон эмбриони генини ўзгартирди


Инсон эмбриони генини ўзгартириш бўйича тадқиқотларга Орегон соғлиқ ва фан университети ходими, қозоғистонлик уйғур олим Шуҳрат Миталипов етакчилик қилган.
Инсон эмбриони генини ўзгартириш бўйича тадқиқотларга Орегон соғлиқ ва фан университети ходими, қозоғистонлик уйғур олим Шуҳрат Миталипов етакчилик қилган.

Америкалик олимлар муваффақиятли равишда инсон эмбриони (муртаги) генларини таҳрир қилди. Генларни ўзгартириш учун CRISPR деб атаувчи янги усулдан фойдаланилди.

Тадқиқотларга Орегон соғлиқ ва фан университети ходими, қозоғистонлик уйғур олим Шуҳрат Миталипов етакчилик қилган. Бу ҳақда MIT Technology Review журнали хабар берди.

Янги амалиёт натижалари ҳали илмий журналда чоп этилганича йўқ. Унинг натижаси қай даражада муваффақиятли бўлиши ҳам ҳозирча номаълум.

MIT Technology Review журналига кўра, янги тажриба генетик хасталиклар олдини олиш учун генларни муваффақиятли равишда ўзгартириш мумкинлигини кўрсатди.

Тажриба давомида генлари ўзгартирилган эмбрионларнинг бир неча кун яшаган холос.

Халқаро мутахассислар тажриба ҳақида фикр билдиришлари учун аввал илмий мақола чоп этилиши кераклигини айтишмоқда.

Инсон эмбриони генлари илк маротаба 2015 йилда Хитойда таҳрир қилинган эди. Хитойда ўтазилган тажриба натижалари ҳам ижобий, ҳам салбий бўлган.

CRISPR янгича ген таҳрирлаш методи бўлиб, келажакда генетик касаллик ва нуқсонлар билан курашишда муҳим роль ўйнаши мумкин.

Келжакада ҳатто мазкур йўл билан эмбрионларнинг муайян хусусиятларга эга шахс бўлиб етишишига эришиш мумкин. Аммо бундай амалиётларнинг ахлоқий жиҳати олимлар ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG