Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:37

Тадқиқот: Ривожланган мамлакатлардаги эркаклар сперматозоиди икки баробарга камайган


Олимлар Ғарб мамлакатларида истиқомат қиладиган эркаклар манийидаги спермотозоидлар сони икки баробарга камайганини аниқлади. Бошқа давлатларда эса бу кўрсаткич сезиларли даражада ўзгармаган. Бу ҳақдаги мақолани medicalnewstoday.com​ сайти эълон қилди.

Сперматозоидлар сонининг озайгани фарзанд кўриш жараёнига ўз таъсирини кўрсатади. Бундан ташқари, сперматозоидлар миқдорининг озайиши турли касаликларга чалиниш хавфини оширади ва эрта ўлимга сабаб бўлади. Cпермотозоидлар сони озайиб кетган шахсларда олат деформацияга учраши, мояк тухумдонга тушмай қолиш ҳамда мояк саратонига чалиниш ҳолатлари кўпроқ учрайди.

Сперматозоидлар миқдори ва маний сифатининг бошқа кўрсаткичларидаги салбий ўзгаришлар атроф-муҳит заҳарлангани ҳамда кундалик ҳаётда ишлатиладиган кимёвий моддалар зарари оқибати бериши мумкин.

Исроилда жойлашган Жамоа тиббиёти маркази Нью-Йоркдаги "Синай тоғидаги Айкан тиббиёт мактаби" билан ҳамкорликда 7,5 минг анализни кўриб чиқиб, 1973-2011 йилларда ўрганилган 185 анализни мета-регрессия услубида таҳлил қилган. Изланиш натижалари Human Reproduction Update журналида чоп этилди.

Изланиш натижалари Европа, Шимолий Америка, Австралия ҳамда янги зеландиялик эркаклар манийи концентрацияси 52,4 фоизга, сперматозоидлари сони эса 59,3 фоизга озайганини кўрсатди.

Осиё, Жанубий Америка ҳамда Африкада яшовчи эркаклар орасида эса сезиларли ўзгаришлар кузатилмаган. Аммо шуни таъкидлаш жоизки, мазкур ҳудудларда ўтказилган тадқиқотлар сони озроқдир.

Изланишлар, шунингдек, ғарблик кишиларда сперматозоидлар сони озайишда давом этаётганини кўрсатди.

1992 йилдан бери олимлар сперматозоидлар миқдори ҳақида турли тадқиқотларни ўтказган. Сўнгги тадқиқотлар олдин ўтказилган изланишлардан анча катта кўламга эга ва аниқроқдир.

Таҳлил иложи борича аниқ бўлиши учун унинг натижасига таъсир ўтказиши мумкин бўлган бир неча унсур эътиборга олинган. Булар орасида жинсий алоқадан сақланиш муддати, маний тўплаш услуби, спермотозоидлар қандай саналгани, иштирокчиларнинг ёши, изланишда кимлар кўриб чиқилгани ҳамда бир кишидан неча марта анализ олингани бор.

Мазкур изланишда сперматозоидлар сони озайишига нима сабаб бўлаётганини кўриб чиқилмаган. Лекин аввалги изланишлар натижаларига кўра, бунинг ортида пестицидлар, иссиқлик, турмуш тарзи, диета, тамаки, стресс ҳамда тана массаси индекси турган бўлиши мумкин.

Сперматозоидлар сони билан умр узунлиги ўртасида боғлиқлик бўлгани учун изланиш муаллифлари “Ушбу тенденциянинг сабаблари ва оқибатлари тезкорлик билан ўрганиб чиқилиши керак”, дея хулоса қилишди.

XS
SM
MD
LG