Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:16

Ўзбекистонликлар оққўрғонлик Алишер яқинларини қидирмоқда


Алишер яқинлари қидирилмоқда
Алишер яқинлари қидирилмоқда

“Москва вилоятининг Подолск шаҳрида кўчада қолган тошкентлик Алишернинг яқинларини қидираяпмиз.” Озодликка бу илтимос билан мурожаат қилган самарқандлик Жўрабек ичкиликка берилиб, “бомж” бўлиб кетган Алишернинг аҳволи кундан-кунга оғирлашиб бораётганини маълум қилди.

Подмосковьенинг Подолск шаҳридаги савдо марказларидан бирида қўриқчи бўлиб ишлаб келаётган самарқандлик Жўрабек шу атрофда “бомжлик” қилиб юрган шахс асли тошкентлик Алишер эканини аниқлаб, унинг яқинларини топиш истагида Озодликка мурожаат қилганини гапирди.

“Расмини интернетга қўйиб, ёрдам сўралса Ўзбекистондан яқинлари чиқиб қолар”, дейди Жўрабек:

- Мен 6-7 йилдан бери магазинда охрана бўлиб ишлайман. Подолскда қаерда кўрсам юрарди-да. Бир куни “Ассалому-алайкум!”, деди. “Э, мусулмонмисан?”, деганимда Тошкентдан экани аниқланди. “Мени “кидать” қилувди, ҳужжатларим йўқ”, деди. Ёши 46-да, ичкиликка берилган. Менга жалко: қўли синган, кўчада ётади, ҳеч ким қарамайди, деди Жўрабек.

Суҳбатдош бундан икки йил олдин уни Ўзбекистонга юборишни таклиф қилгани, бироқ у “Ўзим пул ишлаб боришим керак!”, деган жавобни олганини гапирди.

Алишер бир неча йилдан буён Подолск шаҳрида қолмоқда
Алишер бир неча йилдан буён Подолск шаҳрида қолмоқда

​Жўрабек Алишернинг қаршилигига қарамасдан унинг фотосуратини олиб, яқинларини топишга аҳд қилганини маълум қилди. Ундан олинган маълумотларга кўра, Алишер 1971 йилда туғилган, Тошкент вилоятининг Оққурғон туманидан, Россияга бундан 10 йилча олдин келиб қолган, ҳозирда Подолскнинг “Остров Сокровищ” cавдо маркази атрофида кун кўриб юрибди.

- “Скорий” чақиртириб, қўлини гипс қилдирсам – ечиб ташлабди гипсни. Шу ердаги ўзбекча кафеда сомса-помса олиб бераман, қўлига 100-50 сўм бериб тураман. Бизда магазинда спиртли ичимлик ҳам сотилади-да, келади. Спирной, деса олиб бермайман. Шу ердаги домда подъездда ётиб юради. Совуқ қотса – туриб келади исинишга. Одамлардан 5 сўм- 10 сўм олиб, куни ўтади. “Онам ҳаётлар, телефон қилиб тураман”, дейди. Билмадим ростми, ёлғонми. Совуқлар бўлаётганда чидамасдан келади. Мени эса онлайн камерада “Ўтирмасин!”, деб уришади хўжайинлар. Бир бурчакка ўтирғизиб қўяман. Чунки бошқа савдо марказларида уларни қувиб юборади. Шундай ҳаёти ўтиб юрибди-да, шунга ўрганиб қолган. Бирор тайинли жойда ишламади, айтсам ҳам. Тунов куни магазин орқасига ҳожатга чиқиб, туролмай қолди. “Скорий олиб кетган эди”, дейди бу инсон билан деярли ҳар куни учрашаётганини айтган Жўрабек.

Жўрабек Россияда ўрнашган совуқларда Алишер узоққа бормаслигини айтади.

Жўрабевк билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:20 0:00
Бевосита линк

У сурункали ичкиликка берилган Алишернинг қўли сингани,жисмонан аҳволи кундан кунга ёмонлашиб бораётганини сезаётганидан гапирди.

Озодлик 1971 йилда туғилган Тошкент вилоятининг Оққўрғонидан эканини айтган Алишер исмли бу шахсни таниган-билганларни Озодликка хабар беришларини сўрайди.

Бундан бир ярим йил олдин Москванинг Речной вокзалида дайдилар орасидан топилган тўрақўрғонлик 38 яшар мусофир Аҳмадали Умаров ўзбекистонлик муҳожирлар ёрдамида даволаниб, ўз юртига юборилгани тўғрисида Озодлик хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG