Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:00

Ўзбекистон қўшни мамлакатлардан чорва моллари олиб кирилишини чеклади


182 минг бош чорва оқсил касаллигига қарши эмланган
182 минг бош чорва оқсил касаллигига қарши эмланган

Айни пайтда Ўзбекистонда куйдирги касаллиги ва бошқа хавфли юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи табиий ўчоқлар устидан назорат кучайтирилган.

Озодликка маълум бўлишича 30 миллион бошдан ортиқ чорва моллари куйдирги, 6 миллион 182 минг бош чорва оқсил касаллигига қарши эмланган.

Шу билан бирга куйдирги, оқсил ва бошқа турдаги хавфли касалликлар юртимизга четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида бозорларда, кушхона, сўйиш майдончалари, гўшт дўконлари ва бошқа жойларда чорва моллар миграцияси устидан давлат ветеринария назорати янада кучайтирилган.

Қашқадарё вилояти Санитария-эпидемиология маркази расмийлари Озодликка вилоятнинг Қарши туманида куйдирги гумони билан бир аёл касалхонага ётқизилганини маълум қилишди. Аммо, уларга кўра, беморнинг юқумли касалликка чалингани ҳали тўлиқ тасдиқланмаган. Озодлик манбаларига кўра, Қарши туманининг Чўлубўстон қишлоғида яшовчи 48 ёшли аёлда куйдирги аломатлари ўтган жума куни аниқланган.

Мутасаддилар Қарши туманидаги қанчалик яширишга уринишмасин, куйдирги ваҳимаси бутун вилоят бўйлаб тарқалишга улгурди.​

- Қўшнимнинг хотинини куйдирги белгилари билан касалхонага олиб кетишди. Санэпидстанциядан уйини дезинфнкция қилиб кетишди, - дея Озодликка билдирди исми сир қолишини истаган қаршиликлардан бири.

Қашқадарё вилояти Санитария-эпидемиология маркази расмийлари вилоятда куйдирги касаллиги аломатлари билан бир аёл касалхонага ётқизилганини тасдиқлашди.

Лекин, уларнинг таъкидлашича, аёлнинг хавфли касалликка чалингани ҳали тўлиқ тасдиқланмаган.

– Молхонасида аёлни қўлига тикан кирган. Шу тиккани оламан, деб терисини кавлаган экан. Танасида куйдиргини формасига ўхшаш бир ярим, икки сантиметрлик доғ пайдо бўлган. Ҳозир аёл карантинга олинди, уйи дезинфецияланиб, моллари йўқ қилинди, - деди Озодлик билан суҳбатда Қашқадарё вилояти Ветеренария хизмати бошқармаси расмийларидан бири.

Мулозимнинг айтишича, ҳозирда кўпгина қассобхоналар, гўшт етказиб беришга ихтисослаштирилган муассасалар ва фермалар текширувдан ўтказилмоқда.

Қашқадарёда куйдирги инфекцияси биринчи марта қайд этилаётгани йўқ.

Икки йил муқаддам Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида тўрт киши куйдирги ташхиси билан касалхонага ётқизилганди.

Бу беморлар ҳам мол сўяётганда касалликни юқтирганди.

Касаллик ўчоғи

4 июль куни Озодлик Тошкентда куйдирги камида бир одамда қайд этилгани ҳақида хабар қилганди.

Ўзбекистонда "куйдирги ваҳимаси" қўшни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида икки шахснинг куйдиргига чалингани ҳақидаги хабарлар тарқалган пайтга тўғри келди.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра¸ олдин Қарағанда вилоятида тарқалган куйдирги инфекцияси кўп ўтмай Ўзбекистонга қўшни Жанубий Қозоғистон вилоятига ўтган.

Ҳозирда Ўзбекистон куйдирги хавфи боис Қозоғистон билан мавжуд барча чегараларида назоратни кучайтирган.

Куйдирги нима?

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг веб-сайтида куйдирги касаллиги ҳақида шундай маълумот берилган:

"Куйдирги – одамлар ва ҳайвонлар учун ўта хавфли ҳисобланган юқумли касалликлар гуруҳига киради. Касалликни қўзғатувчи бациллалар икки хил: вегетатив ва спора шаклида учрайди. Вегетатив шаклдаги бациллалар ташқи муҳит, юқори ҳарорат ва дезинфекцияловчи моддалар таъсирига чидамсизлиги боис тезда нобуд бўлади, спора шаклидаги бациллалар эса аксинча, ўта чидамли бўлиб, сувда ўн йил, тупроқда эса бир неча ўн йиллаб сақланиши ва унда кўпайиши, тўпланиши ҳам мумкин. Спора шаклидаги бациллалар 60 дақиқа давомида қайнатилгандагина нобуд бўлади.

Вазирлик маълумотномасига кўра, куйдирги касаллигининг манбаи асосан уй ҳайвонлари – қорамол, от, қўй, туя, эчки ва шу каби қон сўрувчи ҳашаротлар ҳисобланади.

"Куйдирги таёқчаси касал ҳайвонларнинг барча органларига тарқалиб, уларнинг пешоби ва нажаси билан ажралиб, тупроқ, ем-хашак, яйлов, сув ҳавзаси ва бошқа ерларни ифлослантиради. Касаллик соғлом одамга ветеринария хизмати ходимлари кўригидан ўтмаган ҳайвонларни сўйиб, терисини шилганда, гўштини нимталаб, яхши термик ишлов бермасдан истеъмол қилганда юқиши мумкин," дея огоҳлантиради Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Озодликка мурожаат қилаëтган кўплаб ўзбекистонликларга кўра, қишлоқларда ветеринария хизмати ходимлари кўригидан ўтмаган ëки пора эвазига расмийлаштирилган касал молларни сўйиб¸ бозорга олиб чиқиш куйдирги каби юқумли касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG