Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:20

"Янги йилгача биометрик паспорт олмаганлар жаримага тортилади"


Биометрик паспорт олиш учун навбат кутаётганлар.
Биометрик паспорт олиш учун навбат кутаётганлар.

Жорий йил охиригача эски паспортларини биометрик паспортларга алмаштирмаган ўзбекистонликлар янги йилдан маъмурий жавобгарликка тортилади ва жарима тўйлайди. Бу ҳақда 3 декабрь куни Ўзбекистондаги айрим нашрлар хабар тарқатди. Аввалроқ биометрик паспортга ўтиш жараëнига алоқадор расмийлар Озодлик радиосига эски паспорт амал қилиш муддатининг бир йилга узайтирилиши аниқ эканини таъкидлаган эдилар.

Uz24.uz нашри Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасининг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи, майор Санжар Қосимовга таяниб хабар беришича, ўзбекистонликлар 2016 йил 1 январигача янги нусхадаги биометрик паспортларни олишга улгуриши керак. Биометрик паспорт олмаганларга “Маъмурий жавобгарлик Кодекси”нинг 223-моддасига биноан минимал иш ҳақининг 3 баробаридан 10 баробаригача бўлган миқдорда жарима солинади.

Жарима миқдори 390 минг 720 сўмдан 1 миллион 302 минг 400 сўмгача бўлиши мумкин.

Санжар Қосимов Ўзбекистон ҳудудида яшаётган фуқароларга биометрик паспорт 10 кун ичида, хорижда яшаётган ва консуллик рўйхатига олинган ўзбекистонликларга эса 15 кун ичида берилишини ҳам таъкидлаб ўтган.

Аввалроқ Санжар Қосимов эски паспортлардан фойдаланиш муддати 2017 йилгача узайтирилгани ҳақидаги хабарларни инкор қилиб, уларни миш-миш сифатида баҳолаган.

Президент Ислом Каримов 2009 йил 23 июнда қабул қилган “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан¸ “амалдаги Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини биометрик паспортга босқичма-босқич алмаштириш" жараëни 2015 йилнинг 31 декабрига қадар тўлиқ тугалланиши лозим эди.

Озодлик радиоси 6 ноябрь куни ўз манбаларига таянган ҳолда¸ мамлакат аҳолисининг каттагина қисми ҳали биометрик паспортга ўтмагани ва 31 декабрга қадар уларга янги паспорт беришни техник жиҳатдан амалга ошириш мумкин эмаслигидан келиб чиқиб, ҳукумат эски паспортлар амал қилиш муддатини камида 2016 йил 31 декабрига қадар узайтиришга оид тегишли ҳужжатлар ҳозирлаётгани ҳақида хабар тарқатганди.

“Ҳозирча қўлимизда Вазирлар Маҳкамасининг қарори йўқ¸ бундай қарорнинг декабрь ўрталарига қадар келиши кутилаяпти. Лекин эски паспортларнинг 2016 йил 31 декабрига қадар амал қилиши аниқ. Чунки ҳисоб-китоблардан аҳолининг 40 фоиздан кўпроғи ҳали янги паспорт олмагани аниқланди. Бунча одамга бир ярим ой ичида биометрик паспорт қилиб беришнинг иложи йўқ. Шунинг учун ҳозир тегишли ҳужжатлар қилинаяпти ва келаси ой қарор чиқиши кутилаяпти. Декабрнинг 15 ларида боғлансангиз¸ аниғини айтаман”¸ деди Ўзбекистон вилоятларидаги ички ишлар тизими расмийларидан бири.

Қорақалпоғистон Республикаси¸ Бухоро ва Навоий вилоятларининг биометрик паспортга ўтиш жараëнига алоқадор расмийлари ҳам¸ Озодлик радиосига эски паспорт амал қилиш муддатининг бир йилга узайтирилиши аниқ эканини таъкидлаган эдилар.

Ўзбекистондаги ярим расмий айрим Интернет нашрлари бу хабарни инкор қилишга уринганди.

Хусусан¸ kun.uz нашри¸ Чилонзор тумани ИИБ Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг шахси очиқланмаган расмийсига таяниб¸ “ нобиометрик паспортларнинг амал қилиш муддати узайтирилмайди” деб хабар тарқатган.

XS
SM
MD
LG