Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:15

Нобиометрик паспорт ҳақиқийлиги узайтирилиши ҳақидаги Озодлик хабарини инкор қилишга уринилди


Янги паспортга ҳужжат топшириш учун навбатларнинг узайиб бораëтгани кузатилмоқда.
Янги паспортга ҳужжат топшириш учун навбатларнинг узайиб бораëтгани кузатилмоқда.

Ўтган ҳафта Озодлик ўз расмий манбаларига таяниб Ўзбекистон ҳукумати нобиометрик паспорт амал қилиш муддатини 2016 йил 31 декабрига қадар узайтириши ҳақида хабар тарқатган эди.

Ўзбекистондаги ярим расмий айрим Интернет нашрлари бу хабарни инкор қилишга уринди.

Хусусан¸ kun.uz нашри¸ Чилонзор тумани ИИБ Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг шахси очиқланмаган расмийсига таяниб¸ “ нобиометрик паспортларнинг амал қилиш муддати узайтирилмайди” деб хабар тарқатди.

Бу хабарга асос бўлган суҳбатда номи келтирилмаган расмий “одамлар янги биометрик паспорт олиш учун ҳужжатларни бир куннинг ўзида расмийлаштириб кетишаяпти, 2015 йилнинг 31 декабригача барча биометрик паспорт олишга улгуриши мумкин”¸ деган.

Айни пайтда¸ Озодлик манбалари¸ ҳозирча бу ҳақдаги Вазирлар Маҳкамаси қарори чиқмагани¸ бироқ ички фойдаланиш учун юборилган ҳужжатларда шундай тўхтамга келинганини аниқлигини билдирди.

“Ҳозирча қўлимизда Вазирлар Маҳкамасининг қарори йўқ¸ бундай қарорнинг декабрь ўрталарига қадар келиши кутилаяпти. Лекин эски паспортларнинг 2016 йил 31 декабрига қадар амал қилиши аниқ. Чунки ҳисоб-китоблардан аҳолининг 40 фоиздан кўпроғи ҳали янги паспорт олмагани аниқланди. Бунча одамга бир ярим ой ичида биометрик паспорт қилиб беришнинг иложи йўқ. Шунинг учун ҳозир тегишли ҳужжатлар қилинаяпти ва келаси ой қарор чиқиши кутилаяпти”¸ деган эди Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон вилоятларидаги ички ишлар тизими расмийларидан бири.

Қорақалпоғистон Республикаси¸ Бухоро ва Навоий вилоятларининг биометрик паспортга ўтиш жараëнига алоқадор расмийлари ҳам¸ эски паспорт амал қилиш муддатининг бир йилга узайтирилиши аниқ эканини таъкидладилар.

XS
SM
MD
LG