Паспортдаги баъзи варақларда муҳрлар бор, аммо улар аниқ кўринмайди, дейди прокурор.
Жуковский: Сиз нимага шаъма қилаётганингизни тушунаяпман. Мисол учун юмалоқ муҳр бўлса, мени Озарбайжонга борганига ишора қилаяпсиз. Лекин мен у ерга бормаганман.
"Мисол учун Россияда мамлакатда туриш муддати уч ойдан ошмаслиги керак. Россияда яшаш муддатини узайтириш учун турли мамлакатлар муҳрларини босишади пулга. Буни бир кунда Қозон вокзалида қилиб беришади," деди Жуковский.
Савол: Ўзбекистонда ҳам шундай қилишадими?
Жуковский: Йўқ, Россияда.