Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2025, Тошкент вақти: 03:53
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

15:56 26.11.2015

Савол: Россияда қамоқдан чиққач, ўзбек махсус хизматлари сиз билан алоқага чиқишдими?
Жуковский: Ҳеч қачон.

16:01 26.11.2015

Жуковский Москвадаги дўсти уни "подставить" қилганини айтади.

16:04 26.11.2015

Судья Жуковскийдан рюкзакни Остершундаги кафега ташлаб чиққач, нима учун Стокгольмга кетишдан олдин яна Стромшундга борганини сўрайди. Жуковский шунчалик турли жойларни кезганини айтади, аммо Стромшундга нима учун боргани аниқ эсида йўқ.

16:07 26.11.2015

Тушликка танаффус эълон қилинди. Суд 1330 да давом этади. Жуковский суд залидан кишанда олиб чиқилди. Қолганлар ҳам суд залини тарк этди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG