Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2025, Тошкент вақти: 21:47
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

15:24 26.11.2015

Прокурор Жуковский сўроқ пайтида сиз билан 17 февралда учрашганини айтди, деди.
Гувоҳ эслай олмаслигини билдирди.

15:26 26.11.2015

Сиз турган шаҳарда экан Жуковский Москва ва Малмога телефон қилган. Сиз унга ёрдам берганмидингиз?
Ҳозир эслай олмайман, балки ёрдам бергандирман.

15:27 26.11.2015

Прокурор гувоҳдан покер ва футбол ҳақида гаплашдингизми, деб сурайди.

Гувоҳ яна эслай олмаслигини айтади.

15:29 26.11.2015

Прокуро 18 феврал куни бўлган ҳодисаларга тўхталди. Прокуро гувоҳ ва айбланувчи яна СМС алоқада бўлган. Бу гал гувоҳ аэропортдан алоқага чиққан.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG