Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2025, Тошкент вақти: 23:36
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

15:32 26.11.2015

19 февралда Жуковский гувоҳга телефон қилган ва 10 минутча суҳбатлашган.

Савол: Эслай оласизми?
Гувоҳ: Йўқ.

Савол: Менга айтишга қўрқаяпсизми?

Гувоҳ: Мутлақо йўқ.

Савол: Сизнинг хотирангизда муаммолар борми?

Гувоҳ: Озгина бўлиши мумкин.

15:34 26.11.2015

Прокурор гувоҳ ҳеч нарсани эслай олмаслигидан ҳайратда эканини айтди. "Балки, Швецияда ишлаш рухстномаси ёки шунга ўхшаш нарсалар ҳақида суҳбатлашгандирсиз?
Гувоҳ: Эслай олмайман.

15:36 26.11.2015

Прокурор 15 февраль куни кемада бўлганлар рўйхатида Фарид (гувоҳ) исми йўқлигини айтади.

15:37 26.11.2015

Аммо, аввалроқ, гувоҳ, Швециядан Латвияга қиз таниши ёнига борган пайти, ўз исм-фамилияси билан борганини билдирганди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG