Гувоҳ айбланувчи билан рус тилида суҳбатлашганини айтди. Аммо суҳбат тафсилотини эслай олмаслигини билдирди. Прокурор икки шахс ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбатлари ва СМС алоқаларига тўхталди.
Прокурор гувоҳ ва айбланувчи ўртасида 17 февралда ҳам телефон суҳбати бўлганини қайд этди. Гувоҳ суҳбат нима ҳақида бўлганини эслай олмаслигини айтди.
Савол: Сигтунада яшайсизми?
Жавоб: Ҳа, кватирада.
Прокурор гувоҳдан айбланувчи, Жуковский билан 17 февралда учрашганмисиз, деб сўради.
Гувоҳ эслай олмаслигини айтди.