Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2025, Тошкент вақти: 06:26
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

13:42 26.11.2015

Адвокат сотиб олинган қуролга дўстининг ва унинг қандай алоқаси бўлганини сўради.
Жуковский сўзларига кўра, дўсти қуролни сотиб олган, у эса қуролни гаражга яшириб қўйган. Бунда у ҳеч қандай жиноят аломатини кўрмаганини илова қилади.

13:44 26.11.2015

Адвокат саволига жавоб бераркан, Жуковский уларнинг ширкати номи Ўзбекистондаги ширкат билан айни номга эга бўлганини, аммо амалда бошқа бошқа ширкатлар эканини маълум қилди. Ширкат турли ишларни бажарган, асосан газ қувурлари ва қурилиш соҳасида фаолият юритган.

13:45 26.11.2015

Жуковский илк бор Европага 2011 йилда борганини билдирди. Унга қадар Швецияни кўришни орзу қилган. Сафарни ташкиллаштиришда унга дўсти (Умид - Тигран) моддий ёрдам берган.

13:48 26.11.2015

Жуковский қурол сақлаш айблови билан 2013 йилда у ва Тигран (Умид) қамоқда ўтирганини айтди. У бошқа камерада, Тигран бошқа камерада ўтирган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG