Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2025, Тошкент вақти: 07:57
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

13:49 26.11.2015

Адвокат Ўзбекистонда чиқиш визасини олиш қийинми, деб сўради. Жуковский ҳужжатларни тўғри тайёрласангиз, жиноят содир этмаган бўлсангиз муаммо йўқ, деб жавоб қайтарди.

13:51 26.11.2015

Жуковский авдокати ундан Остершунддаги баъзи жойларни сўради.

13:54 26.11.2015

Жуковский адвокати ундан Ўзбекистонда кечган ҳаёти ҳақида сўради.

13:55 26.11.2015

Швецияга 2011 йилда сафар қилганини айтади. У дастлаб Копенгагенга учганини билдирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG