Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2025, Тошкент вақти: 02:31
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

23:05 25.11.2015

Жуковский Обид Назаров ҳақида интернетда ҳам ижобий ва ҳам салбий хабарларни ўқиганини билдирди.

У ҳақда ўқигач, кимдир уни фақат қарз учун қидираётган бўлмаслиги мумкинлини англадим, деди Жуковский.

23:08 25.11.2015

Прокурор Обид Назаровнинг ўзига хос жиҳати нимада эканлигини сўради.

Жуковскийга кўра, уни ортидан ким тушган бўлиши мумкинлиги аниқлаш учун интернетни очишнинг ўзи кифоя.

23:09 25.11.2015

Прокурор савол-жавоби ниҳоя топди. Эртага савол бериш навбати ҳакам ва ҳимоячига берилади.

23:10 25.11.2015

Пайшанба куни давом этажак маҳкамада яна гувоҳлар кўрсатма бериши кутилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG