Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2025, Тошкент вақти: 01:15
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

22:28 25.11.2015

Юрий Жуковский суд пайтида Москвадаги Умид ва Тигран Петросов исмли шахслар аслида бир одам эканини айтди. Унга кўра, Москвада ушланиб сўроқ қилинган пайти ҳамма нарсани полицияга сўзлаб берган, аммо кейинчалик ўз кўрсатмасини ўзгартиришга мажбурланган. Прокурор ундан кўрсатмасини ўзгартиришга унинг Москвадаги дўсти мажбурлаганмиди, деб сўради. Жуковский "ҳа", дея жавоб қайтарди.

22:29 25.11.2015

Прокурор Жуковский айта олмайдиган нарсалар нима эканини сўради, аммо Жуковский унда жавоб йўқлигини айтди.

23:01 25.11.2015

Юрий Жуковский қурол сақлашда айбланиб, 2012-2013 йилларда Россияда беш ой давомида қамоқда ўтирганини айтди.

23:03 25.11.2015

Юрий Жуковский бошқа бир шахснинг икки овчи милтиғи ва икки пистолетини ўз гаражида сақлаганини айтди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG