Прокурор яна телефон суҳбатлари рўйхатига эътибор қаратди.
Петерссон Жуковскийнинг Малмодаги таниш аёлига қилган телефонлари рўйхатини келтиради.
Савол: "Совғалар" ҳақида сўрадингизми?
Жуковский: Эслай олмайман.
Прокурор: Швецияга вазифа билан борган пайтингиз улар (Нодира Аминова ва унинг эри) билан бирга турдингизми?
Жавоб: Мендан сўралган нарсани қилдим.
Савол: Биз унинг қизи билан Малмодаги дўконда харид қилаётганингиз тасвирланган суратларни кўрдик. Ундан совға ёқдими, деб сўрадингизми?
Жавоб: Москвадаги дўстим совғани бир одамга қолдир, деди ва мен қолдирдим. Қолгани мени қизиқтирмасди.
Савол: Совғани бир одамга бермадингиз, Остершунддаги интернет кафе ёнида қолдирдингиз, унга нима бўлиши мумкинлиги сизни қизиқтирмадими?
Жавоб: Менимча, буларнинг бари таажжубланарли. Аммо, афсуски, мен ҳозир эслай олмайман.