06:42 да Москвадан СМС келади, кейин Жуковскийга Россиядан янги бир рақамдан бир неча бор телефон бўлади. Ким бўлиши мумкин, дея сўрайди прокурор.
Жуковский бу Москвадаги дўсти бўлиши мумкинлигини айтади, телефон рақамини эслай олмайди, аммо дўсти янги номер олган бўлиши мумкинлигини қўшимча қилади.
Жуковский сўзларига кўра, Москвадаги дўсти унга телефонини улоқтиришни сўраган.
Савол: Нега?
Жуковский: Менга қилаётган телефонингни улоқтир, вассалом, деди у.
Савол: Дўстингизнинг телефонга нима алоқаси бор ва нима учун Москвага боришинг шарт эди?
Жуковский: У нима учун дарҳол кетишим кераклигини тушунтирди.
Савол: Нега?
Жуковский: Ҳужум туфайли.
Савол: Сизга нима алоқаси борди ҳужумнинг?
Жуковский: Мен уни қидираётган эдим ва Швецияда топдим.
Савол: Аммо сиз мен ҳеч нима қилмадим, дедингизку, нега Европа бўйлаб саёҳат қилиш ниятингиздан қайтдингиз?
Прокурор Петерссон энди шу йилнинг 3 сентябрида бўлиб ўтган Жуковский устидан дастлабки судга тўхталди.
Савол: Сиз полицияга ўзингиз ва оилангиз хавфсизлигини ўйлаб, очиқ гапиришдан қўрққанмидингиз?
Жуковский: Шундай дейишим керак эди.
Савол: Нима демоқчисиз?
Жуковский: Баъзи саволларга жавоб беролмайман, чунки бу менинг оиламга таъсир қилиши мумкин.