Прокурор: 22 февраль куни қаерда бўлгансиз?
Гувоҳ: Мен швед тили дарсида эдим.
Гувоҳ ундан олдинги гувоҳнинг сўзларини такрорлаяпти.
Кейинги гувоҳ Обид қори Назаровнинг хотини, Миннура Насриддинова, телефон орқали гувоҳлик бера бошлади.
"Мен Миннура Насриддинова бор нарсани, ҳеч нарсани қўшмасдан ва виждон билан гапиришга қасамёд этаман", деди бу гувоҳ.
Прокурор ҳодиса юз берган вақтни гувоҳ билан аниқлаштириб олишга ҳаракат қилмоқда.
"Ўша куни тушликкача имом (Обид Назаров) билан нима иш қилгансиз?"
Насриддинова: Хўжайиним 22 февраль куни дарс билан шуғулланаётганди. Ўша куни одатдагидек масжидга чиқиб кетдилар. Ўша куни неварамиз югуриб чиқиб келди рўпарада турадиган уйдан. Соат ўн икки яримлар атрофи эди.
Прокурор: Эрингиз намозни вақтида ўқирмиди?
Насриддинова: Ҳар куни намоздан икки уч минут олдин масжидга чиқиб кетарди.
Миннура Насриддинова: Кейин неварамиз чопиб келиб, додамиз йиқилиб тушдилар, бошлари қонаяпти, деди.
Савол: Намозни қачон бошлагансиз?
Жавоб: Мен намозни ҳали ўқиб бўлмагандим. Фақат бошлагандим.
Намоз ўшанда соат 12:30 да ўқилган. Воқеа соат 12:30-12:35 ларда бўлган. Ўшанда қон тўкилган.
Савол: Ўзингиз ҳам чиқиб кўрдингизми?
Жавоб: Ҳа ўша пайтда бир кўллари билан панжарани ушлаб турган эдилар, лекин кўзларини очмадилар.
Судья саволи: Ўша куни соат 4:15да полиция сизни тергов қилган.
Эсингизда борми, нима жавоб бергансиз?
Жавоб: Ўшанда кимдан гумон қиласиз деганларида, мен ҳеч кимдан гумонимиз йўқ ўзбек ҳукуматидан бўлак, деб айтганман. Ўшалардан қочиб келганмиз, деганман.
Юрий Жуковский адвокати: Ўшанда берган жавобингизни ўқиб бераман.
Ўшанда айтгансиз: Мактабда кимдир дўқ-пўписа қилган хат қолдирган экан. Кейин Стромшундда миллатчилар гуруҳи бор, ўшалар қилган бўлиши мумкин буни.
Насриддинова: Унда ўғлимдан хавотир қилганмиз, ўшанда ҳукуматдан хавотиримиз янада кучайганди.