Линклар

Шошилинч хабар
18 сентябр 2025, Тошкент вақти: 19:14
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

20:40 25.11.2015

Адвокат: Ўбекистондан келиб, бир нарса бўлади, деб ўйламайман, деб айтгансиз... Сизга дўқ-пўписалар бўлганмиди яна?

Насриддинова: Полиция сўроқ қилгандаям гапирганман. У биз доим бориб турардик полицияга. Биз бир кунам хотиржам бўлмаганмиз. Ўзбекистондан қочиб чиққанимиздан кейин. Авдокат саволига қўшимча қилмоқчиман бу ерда. Менга нацистлар гапини тиқиштирмасин у бу ерда. Бу саволни полициянинг ўзи берган. Бизнинг гумонимиз фақат Ўзбекистондан бўлган, бошқа гумонимиз йўқ. Мен полициянинг саволини тасдиқлаганман фақат.

Кичик танаффус эълон қилинди.


21:28 25.11.2015

Прокурор Обидхон қори Назаров отиб кетилишидан уч кун ўтиб, 2012 йил 25 февралида Жуковский, машинасини колдириб, нима учун бошка йул билан кетганига эътибор каратди.

21:32 25.11.2015

Жуковский бу саволга жавоб бера олмаслигини, ҳозир эслай олмаслигини айтди.

Прокурор Обид Назаров отиб кетилган пайтда Жуковский Стромшундда нима қилганига оид савол берди.

Жуковский эслай олмаслигини айтди. У дўсти Стромшундда бўлиб туришни сўраганини илова қилди.

Прокурор ўз далиллари билан ҳодиса юз берган вақт ва воқеларнинг ундан кейинги ривожланишини аниқлаштиришга уринмоқда.


21:37 25.11.2015

Прокурор Жуковскийдан Обид Назаровга ҳужумдан кейин дарҳол Стромшунддан Остершундга йўл олганини сўради.

Жуковский нималигини эслай олмаслиги, аммо афтидан Москвадаги дўсти унга Остершундга бориши шартлигини айтган бўлиши мумкинлигини айтади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG