Озодлик мухбири: "Прокурор соатма-соат номерлар бўйича саволлар бераяпти.
Нодира Аминова билан боғлангани ва яна қайси рақамларга қўнғироқ қилгани сўралди.
Жуковский бу оддий телефон мулоқоти бўлиши мумкинлиги, тафсилотини эслай олмаслигини айтади.
Прокурор 17 февраль (суиқасд ҳодисасидан 5 кун муқаддам) куни соат 1700 да Москвага кимга телефон қилганини сўради. Жуковский яна эслай олмаслигини билдирди.
Ушбу телефон суҳбатидан кейин Жуковский Стокгольм тарафга йўл олганини айтади прокурор. Мақсад нима эди? Жуковский эслай олмаслигини айтади.
Прокурор: 2012 йил 18 февралда Москвадаги дўстидан 250 доллар олган. Нега?
Жуковский: Билмайман. Менда жавоб йўқ. Чунки ўшанда нақд пулим ва картамда пул бор эди.