Судда иккинчи гувоҳ кўрсатма бермоқда. У ўзини Обид қори Назаровнинг қўшниси эканини айтди. Озодлик мухбирига кўра, бу гувоҳ қотиллик уринишидан кўп ўтмай машина турар жойида рюкзакни топган шахсдир.
У тушлик пайти уйга келган ва овқтланиб ташқарига чиққанини айтади. Машинамни қўйиб танишим Абдулазиз билан уй томонга юрдик. Чап томонда рюкзакка кўзимиз тушди, лекин гаплашиб ўтиб кетдик. Эшикни очиб қарасам йўлакда одамлар турган экан ва кўп қон тўкилган. Ғалати бўлиб, нима бўлди, деб сўрадим. Обидхон йиқилиб тушибди, дейишди. Қори аканинг хотини қори акани тез ёрдам машинасида олиб кетишди, деди. Менинг ўғлим исми ҳам Обидхон. Кейин машинага ўтириб, шифохонага ҳайдадик, дейди иккинчи гувоҳ.
Илгари қори ака гаплашганимда ўша одам ёнимиздан ўтиб кетган эди, дейди судда кўрсатма бераётган гувоҳ.
Озодлик мухбирининг хабар беришича, гувоҳ таржимон билан жой алмашди.
Мен шифохонага бордим, қори аканинг ётганларини кўрдим, дейди гувоҳ.
"Менга унинг йиқилиб тушганини айтишди, дедим. - илова қилади гувоҳ. - Шифокорлар имомни Остершундга олиб кетамиз дейишди."
Уйга қайтишда машинамни рюкзак олдида тўхтатдим.
Рюкзакка яқинлашлган эдим ҳамроҳим Абдулазиз "яқинлашманг, тегманг," деди, ҳикоя қилади гувоҳ.
Абдулазиз унга полицияга боришлари ва бу ҳақда хабар беришлари кераклигини айтади.
Биз полицияга рюкзак ичида қуролга ўхшаган нарса борлигини етказдик, дейди гувоҳ.
Полиция бунга жиддий эътибор бермагандай бўлди, давом эттиради.
Мени исмларимни ёзди, дейди гувоҳ.
Унинг айтишича, кейин бирдан бошқа полиция уларни ўраб олади.
Савол: Сумкани ичини очдингизми?
Жавоб: Йўқ.
Прокурор: Рюкзакни сиздан бошқа одам кўрганми?
Гувоҳ: Мен кўрдим, кетганимдан кейин биров кўрдими йўқми, билмайман.