Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2025, Тошкент вақти: 14:35
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

15:33 25.11.2015

Жуковский у бизнес визаси олишга қарор қилганини айтади. Бунинг учун қирқ минг евро керак бўлганини айтади. У Тошкентдаги мол-мулки ва уйини сотиб бизнес визаси олса, кўчиб ўтиш мумкин, деган хулосага келган. Аммо, бу гал у оддий виза олишга қарор қилган.

15:36 25.11.2015

Прокурор Жуковский ва Нодира Аминова ўртасидаги Skype ёзишмаларини келтирди.

15:38 25.11.2015


Жуковский: бу ерда ҳеч қандай ғайритабиийлик кўрмайман.
Мен у билан боғланганман.

Прокурор: Сиз у билан Стромшунддаги одам хакида гаплашгансиз...

15:40 25.11.2015

Озодлик мухбири: "Прокурор совуққонлик билан саволни давом эттираяпти."

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG