Линклар

Шошилинч хабар
17 июл 2025, Тошкент вақти: 02:39
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

15:42 25.11.2015

Хотирангиз сустми ёки наркотик истеъмол қиласизми, деб сўради прокурор.
Жуковский ҳеч қачон наркотик истеъмол қилмаганини айтади.

15:47 25.11.2015

Прокурор: Агар мен создан 4 йил бурунги гапларни сўрасам, сиз эслай олмаслигингизни айтаяпсиз.

Жуковский: Ўша пайтда бу аҳамиятли, деб ўйламаганман. Мен эслолмайман.

Прокурор: Нимага унга берилган совғани "ғалати" деб ўйладингиз?

Жуковский: Чунки ўйинчоқ ўғил бола учун тўппонча эди, Нодиранинг фарзанди эса қиз. Умид мен бериб қўяман, деганди.

15:50 25.11.2015

Савол: Сиз фотосурат олиш вазифаси ҳақида гапирмаяпсиз. Лекин совғаларни ташлаб келиш учун Швецияга бориш нимаси?

Жуковский: Бу буйруқ эмасди, илтимос эди. Мен Европага кетаётгандим, у илтимос қилдим, мен рози бўлдим.

15:51 25.11.2015

Савол: Нега Швецияга самолётда эмас, кема ва машинада келгансиз?
Жуковский: Самолётда учишни ёқтирмайман.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG