Линклар

Шошилинч хабар
15 июл 2025, Тошкент вақти: 23:17
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

15:09 25.11.2015

"Нодира менга бу диндор одамлар эканини айтди. Мен машинада ўтириб, кузатдим. Бу Назаров уйи яқинидаги машина қўйиш жойида эмасди," дейди Жуковский.

15:12 25.11.2015

Жуковский Стромшунддаги 4 февралдан бошлаб кирага хона олганини айтади.

15:14 25.11.2015

Жуковский унга кўрсатилган суратлар ичидан қай бири Стромшундда турган уйи эканини кўрсатди.

15:16 25.11.2015

Жуковский Назаровни топгач, уни тасвирга олганини айтади. Унинг илова қилишича, Стромшунд ва Остершунддаги бошқа суратларни сайёҳ сифатида ўзи учун олган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG