Прокурор машина ижарасига оид тафсилотга ойдинлик киритишга ҳаракат қилаяпти, дея хабар беради Озодлик мухбири суд залидан.
Жуковский машина ҳайдашда навигатордан фойдаланганини билдирди.
Жуковский навигатор воситасида Стромшундга йўл олганини айтади. Малмодаги Умиднинг синглиси, Нодира Аминова, Назаров яшайдиган жойни маълум қилган. Аммо, прокурорга кўра, Жуковский Стромшундга йўл оларкан, навигатор қайдига Стромшунд полиция адресини киритган. Жуковский бу тасодиф эканини айтади.
Прокурор Стромшундга Назаров уй манзили бўйича борганмисиз, деб сўради.
Озодлик мухбирига кўра, прокурор Жуковскийда суиқасд адреси аввалдан бўлганига ишора қилаяпти.
Жуковский эслай олмаслигини айтди.
Энди прокурор Нодира Аминова ва Юрий Жуковский алоқаларига аниқлик киритишга уринмоқда.
"Мен ҳеч қачон Нодира Аминова билан алоқаларимиз бўлмаган деб айтмаганман," дейди Жуковский.