Линклар

Шошилинч хабар
15 июл 2025, Тошкент вақти: 10:50
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

14:25 25.11.2015

Жуковский Швецияда икки-учта телефони бўлганини айтади.

Улардан бирида Россия номери қайд этилган сим картаси бўлган.


14:25 25.11.2015

Судда қисқа танаффус эълон қилинди.

14:56 25.11.2015

Танаффусдан тугади. Жуковский билан савол-жавоб давом этади.

14:58 25.11.2015

Жуковский Швецияга иккинчи сафарида Москвадан Стокгольмга учоқда келганини айтади. Бу ҳақда Нодира Аминова хабардор этилганди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG