Линклар

Шошилинч хабар
15 июл 2025, Тошкент вақти: 05:15
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

14:06 25.11.2015

Жуковский Обид Назаровнинг қаерда яшаши ва суратидан бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ эди, дейди.

14:10 25.11.2015

Прокурор: Назаров топилгач, унга нима бўлишини билармидингиз?

Юрий Жуковский: Бу мени қизиқтирмасди. Менда Швециядан ташқарида қарзимни тўлашим керак бўлган одамлар бор эди.

14:14 25.11.2015

Прокурор нима учун Жуковскийда Швецияга иккинчи бор сафар қилиш эҳтиёжи пайдо бўлганини билишга қизиқди.

Жуковскийнинг жавоб беришича, Москвадаги дўсти Умид унинг синглиси Назаров адресини аниқлагани ва уни топиш учун Швецияга бориши зарурлигини айтган.

14:21 25.11.2015

Жуковский, Швецияга иккини бор сафар қилган пайти сафар харажатларини дўсти қоплаганини айтади.

Бу сафар унга Малмодаги эр-хотинлар ёрдам берган (турар жой топиш ва машина кирага олиш). Биринчи бор сафар қилганида эр-хотин - Нодира Аминова ва Баҳодир Пўлатов - унга кирага машина олишда кўмаклашгандилар.

Биринчи сафарида Жуковский меҳмонхонада турганини айтади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG