Довудхон Назаров кўрсатмаси
Тушликдан сўнг бошланган маҳкамада сўз навбати Обид қори Назаровнинг ўғли Довудхонга берилди. Довудхон Назаровнинг айтишича, Остершундда бўлиб ўтаётган суд Ўзбекистон "тарихида муҳим аҳаммиятга эга бўлади".
Довудхон Назаров отаси фаолиятига тўхталди. У отасининг таниқли шахс бўлгани, оммавий ахборот воситалари ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан яқиндан ҳамкорлик қилганини илова қилди.
Довуд Назаров кўрсатмаси
Прокурор ва Довуд Назаров ўртасида савол-жавоб ниҳоя топди.
Довуд Назаров суиқасдда айбланаётган Юрий Жуковскийни отаси отиб кетилишидан бир кун олдин уйи ёнида кўрганини айтди. Довудхон Назаров тергов-қидирув жараёнида полициячилар кўрсатган фотосуратда Юрий Жуковскийни кўриши биланоқ таниганини илова қилди. Отаси отиб кетилган онларни эслади. Довудхон сўзларига кўра, суиқасддан бир неча дақиқа ўтиб, Обид Назаровни биринчи бўлиб унинг невараси кўрган.
Ҳимоячи талаби
Юрий Жуковскийнинг ҳимоячиси нима учун тергов хулосасида Довуд Назаровнинг Юрий Жуковскийни уйи яқинида кўргани қайт этилмагани юзасидан изоҳ талаб қилди.
Жуковский адвокатининг айтишича, Жуковский Россиядаги оиласига таҳдидлар бўлмоқда.
Шунинг учун у суд ҳайъатидан Жуковскийни сўроқ қилиш жараёнини матбуотга чиқармасликни сўради.
Айбланувчи кўрсатмаси
Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланган Юрий Жуковский кўрсатма бера бошлади.
Залдаги журналистларга кўра, суд жараёни режадан орқада қолмоқда.
Жуковский Украинада туғилгани, аммо Ўзбекистон фуқароси эканини маълум қилди.
У Ўзбекистон Совет Иттифоқи парчаланганидан буён катта ютуқларга эришганини айтди.
"Мамлакатда тинчлик", деди Жуковский.
У Довудхон Назаровнинг Ўзбекистонда диндорларга тазйиқлар борлиги ҳақидаги фикрларига қўшилмаслигини айтди.
У Обид қори Назаровни танимаганини айтди.
Жуковскийнинг ишонишича, Ўзбекистон ҳукуматида Обид Назаровни жисмонан йўқ қилиш режаси бўлмаган, "акс ҳолда бу ишни Қозоғистонда қилган бўларди".
"Ҳукуматнинг бундай қизиқиши бўлмаган, деб ўйлайман", деди 37 ёшли Юрий Жуковский.