Линклар

Шошилинч хабар
14 июл 2025, Тошкент вақти: 00:37
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

14:24 24.11.2015

"Калаванинг учи"

Суд иштирокчиларига Ўзбекистонда ишланган "Калаванинг учи" ҳужжатли фильми намойиш этилмоқда.

Калаванинг учи
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:05 0:00

Ўзбекистон давлат телевидениси томонидан ишланган ва 2010 йил май ойида эфирга узатилган фильмда 2009 йил Тошкентда ҳукуматпараст уламо ва ички ишлар мулозимига қарши содир этилган қотилликлар Обид қори Назаров "фатвоси" билан амалга оширилгани даъво қилинади.

2010 йил Обид қори Назаров Озодлик билан суҳбатда "Калаванинг учи" фильмига қуйидагича муносабат берганди:

"Бу фильмни МХХнинг қасоси ëки қутуриши деб номлаш мумкин. Бу филмни мен билан Ўзбекистон МХХ ўртасида бўлган можароларга¸ тортишувларга¸ баҳс ва мунозараларга жавоб, деса бўлади. Демак¸ МХХ қасос олишда давом этаяпти. Ўзи қасослари¸ ўчлари кўп бўлган. Бу ҳам шунинг яан бир силсиласи¸ халқаси, деса бўлади."

15:03 24.11.2015

Танаффус

Судда танаффус эълон қилинди.

Жараённи тўғридан-тўғри суд залидан ёритаётган Озодлик мухбирига кўра,
"Полициячилар, кечагидан фарқли, айбланувчи Юрий Жуковскийни суд залидан кишанлаб олиб чиқишди".

15:37 24.11.2015

Жабрланувчи талаби

Танаффус эълон қилинишидан олдин сўз олган жабрланувчи Обид Назаров адвокати унга етказилган жисмоний ва маънавий зарарни қоплаш учун товон пули талаб қилди.

Назаров адвокати, жабрланувчилар хавфсизлиги нуқтаи назаридан, бошқа талабларни ёпиқ эшиклар ортида айтишни афзал билди.

Суд бу борадаги қарорини танаффусдан сўнг эълон қилишини айтди.

15:40 24.11.2015

Товон масаласида суд қарори

"Суд товон масаласида қарор қилди. У ёпиқ эшиклар ортида бўлар экан. Шу учун тарафлар бошқа залга кириб кетишди. Жавобини кейинроқ асосий залда айтишса керак," деб ёзади суд жараёнини кузатаётган ўзбекистонлик мухолифат фаоли Ҳазратқул Худойберди ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG