Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2025, Тошкент вақти: 10:40
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

14:49 27.11.2015

Прокурор телефон суҳбатлари рўйхатига таяниб, ҳужум юз берган пайтда Жуковский қўл телефони Стромшундда бўлганини билдирди. Ҳодиса юз бергач, машина ҳам турган жойидан ғойиб бўлган.

14:46 27.11.2015

Прокурорнинг ишонишича, совуқ бўлгани учун Жуковский машинасини ўт олдириб, айланиб турган вақти-вақти билан.

14:45 27.11.2015

Прокурор гувоҳлар кўрсатмаларига таяниб, Жуковский кирага олган қизғиш Вольво машинаси ичида туриб, узоқ вақт Назаров уйи ва ҳаракатланиш вақтини кузатганини билдирди.

14:42 27.11.2015

У Жуковскийнинг рюкзакни интернет кафеда ташлаб кетгани ҳақидаги кўрсатмаси уйдирмадан бошқа нарса эмаслигини айтади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG