Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2025, Тошкент вақти: 14:00
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

14:40 27.11.2015

Прокурор Нодира Аминова ва унга аталган "совға" ҳақида гапира бошлади.

14:40 27.11.2015

Рюкзак ичида Нокиа русумли қўл телефони батареясини тўлдиришга мослаштирилган ускуна ҳам топилган.

14:37 27.11.2015

Ўқ парчаларини бошдан олиб ташлаш ўта рисклидир, деди Петерссон.

14:36 27.11.2015

Рюкзак ҳам соат 12:15да Стромсвеген 2А олдида кўрилмагани ва 12:40 дан кейин гувоҳларнинг кўзига тушгани билдирилди.

Имомнинг бошидан ўқнинг 9 та майда парчалари олинган, лекин 2 катта қисми ўз жойида қолдирилган, деди Петерссон.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG