Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2025, Тошкент вақти: 20:39
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

14:27 27.11.2015

Прокурор шифокорлар кўрсатмалари ҳам вақтнинг айнан ўн икки яримда эканини исботлайди деди. У Обид Назаров револьвердан нишонга олинганини билдирди. Экспертиза хулосаларини намойиш қилди.

14:25 27.11.2015

Прокурор суиқасд вақти аниқ эканини айтади. Чунки, Обид Назаров барча ишни ўз вақтида қилган. Довуд Назаров ва унинг онаси кўрсатмалари ҳам суиқасд вақтининг тўғри эканини исботлайди.

14:23 27.11.2015

Мен буни исботлашга муваффақ бўлдим, деб ишонаман, деди Кристер Петерссен

14:22 27.11.2015

Прокурор: Биз беқиёси судни ниҳоясига етказмқочимиз. 2012 йил 22 февралда соат 12:30да Юрий Жуковский ўлдириш мақсадида Обид Назаровни бошига ўқ узган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG