Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2025, Тошкент вақти: 23:24
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

14:19 27.11.2015

Обид Назаров бутун вақт давомида медицина аппарати остида ётибди.
Прокурор сўз олди.

14:18 27.11.2015

Довуд ҳужумга қадар дадаси соғлом бўлганини айтади.

14:15 27.11.2015

Довуднинг айтишича, унинг отаси 2012 йилнинг 22 февралидан 9 мартига қадар Умеадаги госпиталда даволанган. Кейин Остершунддаги госпиталда 19 июнга қадар даволанган.

14:12 27.11.2015

Обид қорининг ўғли Довуд Назаров кўрсатма бера бошлади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG