Линклар

Шошилинч хабар
18 сентябр 2025, Тошкент вақти: 14:19
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

19:34 26.11.2015

Озодлик мухбирининг суд залидан хабар беришича, икки адвокат Обид Назаров ва оиласига етказилагн соғлигига етказилган жисмоний, моддий ва маънавий зарарни қоплаш фактураси ҳақида баҳслашишмоқда. Бу масалада қарор кечиктирилаётгани айтилмоқда. Адвокатлар беморнинг тикланиши ва тиббий суғуртасига оид ҳужжатларни тақдим этишмоқда. Жуковский адвокати фактурадаги баъзи бўлимларни кўрсатиб эътироз билдирмоқда, деб ёзади Озодлик мухбири суд залидан.

19:29 26.11.2015

Гувоҳ кўрсатмаси тугади. У суд залини тарк этди.

19:27 26.11.2015

Машинани ўша кундан кейин кўрмаганини айтади.

19:26 26.11.2015

Ўша куни ҳам машина ичида ўтирган одамни кўрганини, кейинроқ ишдан қайтгач, юз берган ҳодиса ҳақида эшитганини айтади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG