Линклар

Шошилинч хабар
18 сентябр 2025, Тошкент вақти: 15:42
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

19:25 26.11.2015

Гувоҳ ўша куни соат эрталабки бешда уйғонганини эслайди.

19:24 26.11.2015

Гувоҳ машина ичидаги шахснинг ухлаётганига кўзи тушганини эслади. Ҳаво совуқ бўлганига урғу берди.

19:22 26.11.2015

Гувоҳ сурат орқали машина қўйилган жойни суд залидагиларга кўрсатди.

19:22 26.11.2015

Прокурор гувоҳнинг тергов пайтидаги кўрсатмасига таяниб, Жуковскийни илк бор машинада тушаётган пайтда кўрганини айтади. Гувоҳ ҳозир эсида аниқ йўқлигини билдирди. Аммо илк кўрсатмаси тўғри эканига шубҳа қилмаслигини билдирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG