Линклар

Шошилинч хабар
18 сентябр 2025, Тошкент вақти: 18:36
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

19:09 26.11.2015

Гувоҳ қизғиш рангли "Вольво" русумли машина узоқ вақт уйи ўнгидаги паркда турганини айтди. У ўз уйи балконидан машина ичида бир шахс узоқ вақт ҳаракатсиз ўтирганини айтади.

19:05 26.11.2015

Йигит қиз дўсти билан Стромшундда яшайди. У уйи ёнидаги автопаркда бир машина қўйиб кетилганини кўрган. У мазкур машина ичида узоқ вақт ўтирган бир йигитни кўрганини айтади.

19:03 26.11.2015

Суд қайта бошланди. Навбатдаги гувоҳ сариқ сочли маҳаллий швед йигити. У "рюкзак" эпизоди бўйича прокурор саволларига жавоб бермоқда.

18:42 26.11.2015

Швеция вақти билан соат 1500гача танаффус эълон қилинди.
Яна бир гувоҳ билан савол-жавоб қилиниши кутилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG