Линклар

Шошилинч хабар
18 сентябр 2025, Тошкент вақти: 19:55
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

18:29 26.11.2015

Бу гувоҳ кўрсатмаси ҳам ниҳоя топди.

18:23 26.11.2015

Гувоҳ машинани кирага олган йигит (Жуковский) машинани эртароқ қолдиришини айтган. Гувоҳ рози бўлган. Йигит ташаккур айтиб, қўл бериб хайрлашган.

18:22 26.11.2015

"Вольво" русумли машинани кирага берганини эслаши сўралди. Гувоҳ "бақувват" рус йигит машинани кирага олганини эслайди. Аввалига кира ҳақини тўлай олмаган, кейинчалик йигит телефон қилиб, банк картаси билан тўлашини маълум қилган.

18:20 26.11.2015

У корхонасида жуда кўп одамлар билан учрашишини айтади ва уларни эслаб қолиш имконсиз.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG