Паспортдаги баъзи варақларда муҳрлар бор, аммо улар аниқ кўринмайди, дейди прокурор.
Прокурор Жуковскийнинг Россиядан яна қайси мамлакатларда бўлганига оид маълумотларга эътибор қаратади.
Асли озарбайжонлик гувоҳ, Фарид, суд залини тарк этди.
Тергов пайтида Жуковский Стокгольмга кемада қайтаркан Фарид (гувоҳ) билан бирга бўлганини билдирган.
Аммо прокурор рўйхатни кўрсатиб, Фариднинг қиз ўртоғи билан Латвиядан қайтаётган эди, дейди ва қизнинг рўйхатдаги номига ишора қилади.