Озодлик мухбирига кўра, суд залида бугун одам кечагидан ҳам кўпроқ: полиция ходимларидан ташқари 20дан ортиқ журналист тўпланган.
Аммо, аввалроқ, гувоҳ, Швециядан Латвияга қиз таниши ёнига борган пайти, ўз исм-фамилияси билан борганини билдирганди.
Прокурор 15 февраль куни кемада бўлганлар рўйхатида Фарид (гувоҳ) исми йўқлигини айтади.
Прокурор гувоҳ ҳеч нарсани эслай олмаслигидан ҳайратда эканини айтди. "Балки, Швецияда ишлаш рухстномаси ёки шунга ўхшаш нарсалар ҳақида суҳбатлашгандирсиз?
Гувоҳ: Эслай олмайман.