06:42 да Москвадан СМС келади, кейин Жуковскийга Россиядан янги бир рақамдан бир неча бор телефон бўлади. Ким бўлиши мумкин, дея сўрайди прокурор.
Жуковский бу Москвадаги дўсти бўлиши мумкинлигини айтади, телефон рақамини эслай олмайди, аммо дўсти янги номер олган бўлиши мумкинлигини қўшимча қилади.
Прокурор: Айтганини қилдингизми?
Жуковский: Менинг бориш ниятим йўқ эди ва нима учун Москвага боришим кераклигини сўрадим, у етиб келсанг, тушунтираман, деди.
Жуковский дўсти унга Москвага бориши зарурлигини такрор ва такрор айтганини эслайди.
Прокурор сўзларига кўра, Жуковский аввал Остершундга сўнгра Стокгольмга йўл олади ва бу орада Ўзбекистонга бир неча бор қўнғироқ қилади.