Савол: Сиз бирон жойга боришдан олдин доимо ундан рухсат сўрайсизми?
Жуковский: У мендан у ерда бўлишимни сўради.
Савол: Ёки воқеа содир бўлгани учун кетдингизми?
Жавоб: Бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Мен ҳеч нима қилганим йўқ.
Прокурор Жуковскийдан Обид Назаровга ҳужумдан кейин дарҳол Стромшунддан Остершундга йўл олганини сўради.
Жуковский нималигини эслай олмаслиги, аммо афтидан Москвадаги дўсти унга Остершундга бориши шартлигини айтган бўлиши мумкинлигини айтади.
Жуковский бу саволга жавоб бера олмаслигини, ҳозир эслай олмаслигини айтди.
Прокурор Обид Назаров отиб кетилган пайтда Жуковский Стромшундда нима қилганига оид савол берди.
Жуковский эслай олмаслигини айтди. У дўсти Стромшундда бўлиб туришни сўраганини илова қилди.
Прокурор ўз далиллари билан ҳодиса юз берган вақт ва воқеларнинг ундан кейинги ривожланишини аниқлаштиришга уринмоқда.
Прокурор Обидхон қори Назаров отиб кетилишидан уч кун ўтиб, 2012 йил 25 февралида Жуковский, машинасини колдириб, нима учун бошка йул билан кетганига эътибор каратди.