Озодлик мухбири: "Прокурор соатма-соат номерлар бўйича саволлар бераяпти.
Нодира Аминова билан боғлангани ва яна қайси рақамларга қўнғироқ қилгани сўралди.
Жуковский бу оддий телефон мулоқоти бўлиши мумкинлиги, тафсилотини эслай олмаслигини айтади.
Прокурор яна телефон рўйхатига қайтди. Унинг қўлида Жуковский телефон суҳбатлари рўйхати. Прокурорга кўра, 15 ва 16 февраль кунлари Остершундда Ўзбекистон ва Россияга қўнғироқ қилингани қайд этилган. Жуковский кимга ва нимага телефон қилганини эслай олмаслигини айтди. Ўғлига телефон қилмагани, у пайтда ўғли ёш бўлганини илова қилди...
Савол: Стромшундга боришингиздан мақсадингиз нима эди? Вазифани бажаришми?
Жуковский: Мен шунчаки атрофда кездим. Стромшунддан узоқроққа бордим.
Прокурор: Ҳамма жойда бўлдим, дейишингиз озгина бўрттириш эмасми? Сиз телефонингизни фақат Остершунд ва Стромшундда фойдалангансиз.
Жуковский: Шундай бўлиши мумкин.