Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2025, Тошкент вақти: 21:13
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

17:43 25.11.2015

Жуковский Остершундда бўлганини эътироф этди. У шаҳар бўйлаб кўп пиёда ва машинада юрганини айтди. Жуковский шунингдек Стромшундга борганини айтди.

"Мен ҳамма жойда бўлдим," деди у.

17:40 25.11.2015

Прокурор Кристер Петерссен айбланувчи Юрий Жуковскийни тергов қилишда давом этади.

17:39 25.11.2015

Тушлик тугади. Маҳкама давом этади.

15:58 25.11.2015

Прокурор Юрий Жуковский Стромшундда экан у ва Нодира Аминова ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбатларини келтирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG